Nokia 6700 Classic - Овозли териш

background image

Овозли териш
Контактларда сақланган исмни айтиш орқали қўнғироқни амалга оширинг.
Овозли буйруқлар тилга боғлиқ бўлганлиги учун, овозли рақам теришдан олдин,

сиз

Меню

>

Созламалар

>

Телефон

>

Тил созламалари

>

Телефон тили

-ни ва

тилингизни танлашингиз лозим.
Аҳамият беринг: Овоз белгиларидан шовқинли муҳитда ёки фавқулодда

вазиятда фойдаланиш қийин бўлгани учун, сиз барча шароитларда фақат овоз

орқали теришга таянмаслигингиз лозим.
1 Асосий экран ҳолатида ўнг танлаш тугмасини босиб ушлаб туринг.Қисқа

оҳанг товуши ва

Оҳангдан кейин гапиринг

чиқади.

2 Сиз рақам теришни истаётган контактнинг исмини айтинг. Агар овозни

аниқлаш муваффақиятли бажарилса, мувофиқ келган контактлар рўйхати

кўрсатилади. Телефон рўйхатнинг биринчи мос келган контактга белгиланган

овоз буйруғини айтади. Агар бу нотўғри буйруқ бўлса, бошқа контактга ўтинг.