Nokia 6700 Classic - Кириш кодлари

background image

Кириш кодлари
Телефонингизни қайси усулда кириш кодлари ва хавфсизлик созламаларини

ишлатишини созлаш учун,

Меню

>

Созламалар

>

Хавфсизлик

>

Кириш

кодлари

- ни танланг.

Хавфсизлик кодлари телефонингизни рухсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга

ёрдам беради. Аввалдан ўрнатилган коди 12345. Сиз кодни ўзгартириб

телефонга код талаб қилишни ўрнатиб қўйишингиз мумкин. Баъзи

операциялар созламалардан қатъий назар хавфсизлик кодини талаб қилиши

мумкин, масалан, агар сиз заводда ўрнатилган созламаларини қайта

тикламоқчи бўлсангиз. Кодни махфий ва телефондан узоқда хавфсиз жойда

тутинг. Агар кодни унутиб қўйсангиз ва телефонингиз қулф ҳолатда қолса, бу

ҳолда телефонингизга хизмат кўрсатиш талаб қилинади ва қўшимча

харажатлар келиб чиқиши мумкин. Қўшимча маълумот учун Nokia Care

бўлимига ёки телефон дилерига мурожаат қилинг.

SIM (USIM) карта билан таъминланган PIN (UPIN) код картани рўхсатсиз

ишлатишдан ҳимоялашга ёрдам беради.

Баъзи SIM (USIM) карталар билан таъминланадиган PIN2 (UPIN2) коди, баъзи

бир хизматларга кириш пайтида талаб қилинади.

PUK (UPUK) ва PUK2 (UPUK2) кодлари SIM (USIM) карта билан таъминлаб

берилиши мумкин. Агар сиз PIN кодни кетма-кет уч марта нотўғри

киритсангиз, сиздан PUK коди талаб қилинади. Агар кодлар сизга таъминлаб

берилмаган бўлса, хизмат кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат қилинг.

Тақиқлаш пароли кириш ва чиқиш қўнғироқларини чеклаш учун қўнғироқни

тақиқлаш хизматидан фойдаланиш пайтида талаб қилинади (тармоқ

хизмати).

Веб браузерининг хавфсизлик модуль созламаларини кўриш ёки ўзгартириш

учун,

Меню

>

Созламалар

>

Хавфсизлик

>

Хавфс. мод. созл-ри

-ни танланг.