Nokia 6700 Classic - Дастурлар янгиланиши

background image

Дастурлар янгиланиши
Nokia янги хусусиятлар, қўшимча янгилигларга эга хусусиятлар ёки

такомиллаштирилган иш фаолиятини таъминлайдиган янгиликларни таклиф

этадиган дастурлар янкиликларини ишлаб чиқиши мумкин. Ушбу янгиликларни

сиз Nokia Software Updater компютер иловаси орқали сўраб олишингиз мумкин.

Қурилманинг дастурини янгилаш учун, сиз Nokia Software Updater иловаси ва

мувофиқ келадиган Microsoft Windows 2000, XP ёки Vista амалий тизимига эга

компютер, кенг тармоқли интернет ва қурилмани компютерга улаб берадиган мос

келувчи ахборот узатиш кабелига эга бўлишингиз лозим.
Қўшимча маълумот олиш ва Nokia Software Updater иловасини юклаб олиш учун,

ушбу www.nokia.com/softwareupdate саҳифаларига ёки маҳаллий Nokia

вебсайтига қаранг.
Агар тармоғингиз дастурлар янгиликларини ҳаво орқали қабул қилиш йўлини

қўллаб-қувватласа, сиз ушбу янгиликларни телефонингиздан фойдаланиб сўраб

олишингиз мумкин.

қаранг "Ҳаво орқали дастур таъминоти

янгиланишлари" б. 38.

Муҳим: Фақат сиз ишонадиган ва етарли хавфсизлик ва зарарли дастурлардан

ҳимоя таъминловчи хизматлардан фойдаланинг.

Nokia қўллаб қувватлаши
Ушбу қўлланманинг охирги версияси, қўшимча маълумотлар, юклашлар ва Nokia

маҳсулотингизга боғлиқ хизматларни ушбу саҳифалардан www.nokia.com/

support ёки Nokia маҳаллий Интернет саҳифасидан олишингиз мумкин.

Конфигурация созламалари хизмати

MMS, GPRS, электрон почта ва телефон моделингиз учун бошқа хизматлар каби

бепул конфигурация созламаларини ушбу саҳифалардан юклаб

олинг:www.nokia.com/support .

Nokia PC Suite

Сиз PC Suite ва тегишли маълумотни Nokia-нинг ушбу саҳифаларида топишингиз

мумкин:www.nokia.com/support .